Ўзбекистондан Японияга 10 минг ишчи юборилади
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Япониянинг JCAEMCE ташкилоти ўртасидаги келишувга мувофиқ, “Yapon Mahorat Nuri” курслари Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятларида очилади.
Бу курсларда япония тили ўргатилади, имтиҳонларга тайёрланиш ва Япониядаги меҳнат бозорига мослашиш бўйича таълим берилади.
2025 йил июн ойида Wisebridge номли онлайн платформа ҳам ишга туширилади. У орқали Япониядан вакансиялар топиш ва иш берувчилар билан тўғридан-тўғри боғланиш мумкин бўлади.
Курсларга ёзилиш ва батафсил маълумот учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин: (71) 202-33-55 ёки 545.