Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида пул ўтказмалари ошди
Ўзбекистон Россиядан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб, энг кўп пул ўтказмалари қабул қилувчи давлатлардан бири бўлди.
2025 йил апрель ойида Ўзбекистондан Қозоғистонга 1,96 миллиард тенге (50 миллиард сўм) йўлланган. Бу март ойидаги 1,62 миллиард тенгега нисбатан 21,5% кўпроқдир.
Ўзбекистоннинг хориждан Қозоғистонга пул ўтказмаларидаги улуши 9,7% дан 10,2% гача кўтарилиб, мамлакатни Россия (25,7%) ва АҚШ (15,4%) дан кейинги учинчи ўринга олиб чиқди.
Бу ўсиш мигрантлар фаоллиги ва тўлов сервисларига кириш имкониятларининг яхшиланиши билан изоҳланмоқда. Ўзбекистондан амалга оширилган транзакциялар сони ҳам 2 660 тадан 2 870 тагача кўпайди.