X XChat мессенжерини Bitcoin услубида шифрлаш билан ишга туширмоқда
Илон Маск ушбу янги платформа ҳақида батафсил маълумот бериб, уни Bitcoin услубидаги шифрлаш орқали ҳимояланишини таъкидлади:
“Биз янги XChat мессенжерини ишга туширяпмиз. У шифрланган, хабарлар йўқоладиган, ҳар қандай файл юбориш мумкин бўлган тизим. Шунингдек, аудио ва видео қўнғироқлар ҳам мавжуд. У Rust тилида ёзилган ва бутунлай янги архитектурага эга.”
Яна бир муҳим жиҳати — XChat учун телефон рақами талаб этилмайди.
Платформа барча фойдаланувчилар учун қачон очилиши ҳозирча номаълум.