ЕЧЛ финалида 3 голда иштирок – 19 ёшли юлдуз тарих ёзди
Финал баҳсида Дуэ ҳақиқий маҳорат намойиш этди: у 2 та гол муаллифи бўлди ва яна бир бор жамоадошига ассист берди. Бу натижа орқали у UEFA Чемпионлар Лигаси финаллари тарихида илк бор 3 та голли ҳаракатда иштирок этган ягона футболчи сифатида қайд этилди.
Бу мавсумдаги умумий статистика ҳам унинг қанчалик фойдали ўйинчи эканини кўрсатиб турибди. Дуэ жорий йил 54 та расмий учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 15 та гол ҳамда 16 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Катта саҳналарда жасорат билан ҳаракат қилаётган Дезире Дуэ футбол оламида янги юлдуз сифатида порламоқда. Унинг финалдаги жўшқин ва ғалабага бўлган чанқоқлиги мухлислар ва экспертлар томонидан юқори баҳоланди.
Zamin.uz таҳририяти Дезире Дуэнинг бу муваффақиятини футбол тарихидаги энг ёрқин чиқишлардан бири сифатида қайд этади ва ёш футболчининг келгуси фаолиятида янада улкан зафарлар тилайди.