МИБ ташаббуси кенг қулоч ёзмоқда
Бу ташаббус доирасида Бюронинг Чуст туман бўлими ходимлари моддий ёрдамга муҳтож алимент олувчи оналарнинг хонадонларига ташрифи хонадон аъзоларини хурсанд қилди. Фарзандларига байрам муносабати билан китоблар жамламаси туҳфа этилди.
Яна бир хонадонда яшовчи она Ф.В. айрим сабабга кўра турмуш ўртоғи билан ажрашган ва 3 нафар фарзадларини ўзи вояга етказмоқда. Бюро давлат ижрочилари томонидан фарзандларнинг ёзги таътил даврида мароқли дам олишлари учун китоблар жамламаси совға қилинди.
Бу каби хайрли тадбирлар давом этмоқда.