Тошкент ҳавоси яна «ўртача» даражага тушди
Соат 08:00 да олинган маълумотларга кўра, озон ва PM10 моддалари бўйича ҳаво меъёрда бўлган, аммо PM2.5 кўрсаткичи БССТ меъёридан 4,4 баробар ошган. Умумий баҳолашга кўра, Тошкентда ҳаво сифати «ўртача» даражада баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, IQAir’нинг 2024 йилги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон БССТ ҳаво сифати меъёрларига мос келувчи мамлакатлар рўйхатига кирмаган.