“АК45” энергетиги Ҳусанов шарафига чиқарилдими?
Ҳозирча Ҳусанов ушбу маҳсулот билан бевосита ҳамкорлик қилаётгани ёки йўқлиги расман тасдиқланмаган. Шунга қарамай, футболчининг расмий Instagram аккаунти — @ак45сила саҳифасига обуна экани кузатилган.
Қайд этилишича, “АК45” ичимлигининг илк намунаси футболчининг тўй маросимида намойиш этилган.
Маълумот учун, Ҳусанов “Манчестер Сити” сафида сўнгги бор 30 март куни “Брайтон” жамоасига қарши баҳсда майдонга тушган эди. Шундан буён у 11та ўйиннинг ярмида захирада қолган, қолганида эса таркибга киритилмаган. Айни вақтда у Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан йиғинда иштирок этмоқда.