Қатар билан ўйинга фақат жойида чипта сотилади
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси (ЎФА) маълумотига кўра, бу сафар учрашув учун онлайн чипта савдоси амалга оширилмайди. Бу чора чипталарнинг сохталаштирилишининг олдини олиш ва фирибгарлик ҳолатларининг такрорланмаслиги учун жорий этилган.
Шу сабабли, чипталарни фақат қуйидаги масканларда офлайн тарзда сотиб олиш мумкин бўлади:
1. “Ҳумо Арена”
2. “Бунёдкор” стадиони
3. “Пахтакор” стадиони
Чипталар махсус кодланган ҳимоя тизими билан жиҳозланади. Таъкидланишича, аввалги ўйинларда фирибгарлар электрон чипталарни қалбакилаштириб, кўплаб мухлисларнинг стадионга киришига тўсқинлик қилган.
Чипталар қачон сотувга чиқиши ҳақида ЎФА тез орада қўшимча маълумот беради.