Добавить новость
World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Гватемалада 3 минг йиллик майялар шаҳри топилди — тарих қайта ёзиладими?

Маданият ва тарих олами яна бир улкан кашфиёт билан тўлди. Археологлар Гватемаланинг шимолида жойлашган, қарийб 3 000 йиллик тарихга эга қадимги майялар шаҳарининг харобаларини аниқлашди. Бу ҳақда Британиянинг The Guardian нашри хабар тарқатди. Кашфиёт нафақат майялар цивилизацияси, балки инсоният цивилизацион тарихи учун ҳам катта аҳамият касб этади.

Лос-Абуэлос — буюк цивилизация излари

Топилган шаҳар ҳозирги кунда Лос-Абуэлос деб номланмоқда. Испанчада бу “бувилар ва бувалар” маъносини англатади. Археологлар бу номни шаҳарда топилган икки инсонга ўхшаш ҳайкал — “оилавий жуфтлик” шарафига берганлар. Ҳайкаллар милоддан аввалги тахминан 500–300 йилларга бориб тақалади ва майялар жамиятида аждодларга эътиқод қандай даражада муҳим бўлганини акс эттиради.

Шаҳар Гватемаланинг Уашактун археология боғига яқин, 21 километр масофада жойлашган. Бу ҳудуд аввал тўлиқ ўрганилмаган ва фақат сўнгги тадқиқотлар давомида янги манзиллар аниқлана бошлаган.

Маросимлар маркази ва ёдгорликлар

Кашфиёт натижасида шаҳар ҳудудида фрескалар билан безатилган, баландлиги 33 метрга етадиган эҳром, қадимги суғориш тизими, маросимларни ўтказишга мўлжалланган платформалар ва бошқа қурилмалар аниқланди. Ушбу иншоотлар бу шаҳарнинг шунчаки турғунлик жойи эмас, балки диний ва маданий марказ бўлганини кўрсатади.

Маданият вазирлиги ва тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бундай иншоотлар фақат ҳурматли кишилар, руҳонийлар ва раҳбарлар яшаган марказий шаҳарларда учрайди.

Майялар тамаддунининг янги саҳифаси очилмоқда

Майялар цивилизацияси милоддан аввалги 2000 йиллар атрофида Мексиканинг жануби ва Гватемала, Белиз, Салвадор ҳамда Гондураснинг айрим қисмларида пайдо бўлиб, милодий 400–900 йилларда ўз тараққиётининг юқори нуқтасига етган. Лос-Абуэлос топилмаси эса бу тарихий тасаввурларга янги нуқта қўшиши мумкин.

Бу шаҳар орқали майялар ҳаёти, урф-одатлари ва диний эътиқодлари ҳақида янада аниқ ва кенг маълумотлар олиниши кутилмоқда.

Лос-Абуэлос топилмаси тарих фанида янги саҳифани очмоқда. Майялар сингари улкан цивилизациялардан ҳали нималарни билиб улгурмаганимизга яна бир исбот. Археология борасида бундай кашфиётлар нафақат илмий жамоатчилик, балки кенг аҳоли учун ҳам қизиқарли, руҳлантирувчи ва маданий меросни қадрлашга чорловчи ҳолат ҳисобланади.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus