Ҳажни ташкил этиб бераман деб $12 800 олган турфирма ходими ушланди
Текширув давомида аниқланишича, ушбу шахснинг яна икки ҳамкасби фирмада мошенниклик схемасини йўлга қўйиб, ҳаж сафарини ташкил қилиб бериш баҳонасида пулларни ўзлаштириб келган.
Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (катта миқдордаги фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилди ва гумондорлар қамоққа олинди.
Яна бир ҳолат — Марғилон шаҳрида 39 ёшли эркак фуқародан ҳаж учун $11 000 олмоқчи бўлган вақтда ушланган. Унга нисбатан ҳам шу модда асосида жиноят иши очилган.