Ўзбекистонда фақат миллий брендлар учун савдо марказлари очиладиv
Йиғилишда таъкидланишича, мамлакатда тайёр кийим-кечак, чарм маҳсулотлари ва пойабзал ишлаб чиқарадиган 4000 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда, бироқ миллий маҳсулотларни бир жойда сотиш имконини берадиган савдо марказлари йўқ.
Шу боис, Ўзбекистонда фақат миллий маҳсулотларга ихтисослашган "Mall of Uzbekistan" савдо марказлари очилади. У ердаги дўконлар минимал ижара нархида тадбиркорларга тақдим этилади.
Матнда яна қайд этилишича:
• Миллий тўқимачилик ва чарм-пойабзал корхоналари учун фойда солиғи 2%, ижтимоий солиқ 1% қилиб белгиланади, агар ишчиларнинг камида 15% кам таъминланган аҳолидан бўлса.
• Эндиликда 15% талаб 7,5% гача туширилади.
• Ногиронлиги бўлган шахслар ҳам кам таъминланганлар каби имтиёзга ҳисобланади.