Грузияда Россия байроғига таҳқир – Захаровадан жавоб
Ушбу ҳолатга Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, бундай ҳаракатларга ҳуқуқий баҳо бериш Россиянинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ваколатига киради.
Захарова ўзининг Telegram каналида:
"Байроқ — у билан қандай ахмоқ нима қилмасин, у барибир байроқ бўлиб қолаверади", — деб ёзди.
Шунингдек, у тарихий воқеаларни эслаб ўтди: айнан грузиялик Мелитон Кантария ва сержант Михаил Егоров 1945 йилда Берлиндеги Рейхстаг биноси томига Ғалаба байроғини ўрнатган эдилар. Захарова бу орқали грузин халқининг тарихи ва Россия билан боғлиқ аҳамиятли саҳифаларни эсга солди.
RT телеканали маълум қилишича, ушбу воқеа Тбилисида бўлиб ўтган мусиқа фестивалида содир этилган.