АҚШ 25 фоизлик божларни Samsung ва Apple’га қўлламоқчи
«Бу кенг қамровли бўлади. Бу Samsung ва шунга ўхшаган барча ишлаб чиқарувчиларга ҳам тааллуқли бўлади. Акс ҳолда, бу адолатсизлик бўлади», — деди Трамп Оқ уйдаги интервью давомида.
Трамп бож тўловлари июнь охиригача расман расмийлаштирилишини ва кучга киришини айтди, аммо ҳозирча батафсил маълумот берилмади.
Apple ва Samsung учун бу талаб жиддий муаммо туғдиради, чунки уларнинг бутловчи қисмларини етказиб бериш занжирлари асосан Осиёда жойлашган. АҚШ ҳозирча бундай технология ечимлари ва таъминот экотизимига эга эмас.
Трампнинг бу баёнотидан сўнг Apple акциялари Нью-Йорк биржасида 3,9% арзонлашди.