Пи сони 300 триллиончи рақамгача ҳисоблаб чиқилди
Ҳисоблаш учун энтузиастлар Gigabyte серверларидан ташкил топган кластерни ишлатишди:
• 9 та Gigabyte R183-Z95-AAD1 серверлари — ҳар бирида 2 та AMD EPYC 9374F процессори ва 1 ТБ DDR5 ECC хотира.
• 1 та Gigabyte R283-Z96-AAE1 ҳисоблаш узели — 2 та 96-ядерли AMD EPYC 9684X 3D V-Cache процессори, ҳар бири 196 потокли. Ушбу узелда 3 ТБ DRAM ва 4 та NVIDIA ConnectX-7 200 GbE тармоқ картаси мавжуд.
• Тармоқ орқали уланиш учун ҳар бир серверда 2 та NVIDIA ConnectX-6 200 GbE картаси.
• SSD жамғармаси: 32 та Kioxia CM6 (30,72 ТБ) ва 80 та CD6 (15,36 ТБ) — жами 2,2 Пбайт хотира.
Тизим Ubuntu 22.04.5 LTS операцион тизимида ишлаган.
Ҳисоблаш жараёни 2024 йил 12 августда бошланган, бироқ 12 кундан сўнг электр таъминоти ва совитиш тизимидаги узилишлар туфайли тўхтаб қолган. Барча жараён бошидан бошланган ва ниҳоят, 191 кун давомида Пи сони 300 триллиончи рақамгача аниқланган. Охирги рақам — 5 бўлган.