Хонқада собиқ ходим ишга тикланиб, 7,6 млн. сўм қарздорлик ундириб берилди
Мазкур ижро ҳужжатлари Бюронинг Хонқа тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, МИБ Хонқа тумани бўлими томонидан ундирувчи Р.В.нинг корхонадаги лавозимига ишга тикланиши таъминланди.
Шунингдек, қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига банд солиниб, жами 7.605.040 сўм иш ҳақи ва маънавий зарар пул маблағлари қарздорнинг ҳисоб рақамларидан ундирилиб, ундирувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилди.