Добавить новость
World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Тошкент шаҳрида кучли бўрон кузатилиб, қуюқ чанг кўтарилди

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси кучли шамол муносабати билан хавфсизлик чораларини эслатди:
  • эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
  • кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
  • кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
  • шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш тавсия этилади;
  • бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади;
  • Автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмаслик зарур.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги аҳолини фавқулодда ҳолатларда қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишга чақирди: 1050, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82.

Ҳокимлик кўтарилган чанг сабабли аҳолига, айниқса аллергияси ёки чангга сезувчанлиги юқори одамларга кўчада юришни чеклашни тавсия қилди.

Пойтахт экология бошқармасига кўра, синиш хавфи юқори бўлган дарахтлар ёки синган дарахтларни кўрган фуқаролар, бу ҳақда Экология вазирлигининг (71) 207-11-07, (71) 207-11-08, 1157 ва 1207 телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралади.

Энергетика вазирлиги қаттиқ шамол ва жазирама иссиқда аҳоли учун электр хавфсизлиги бўйича амалий тавсияларни тақдим этди:
  • Ерга тушган электр симларига яқинлашманг. Узилган симларни кўрганингизда, дарҳол 1154 рақами орқали мутасаддиларга хабар беринг.
  • Ишлатилмаётган электр жиҳозларини тармоқдан узиб қўйинг.
  • Табиий техноген ҳолатларда вақтинчалик электр ускуналаридан (телевизор, электр чойнак, фен, кондиционер каби) фойдаланманг.
  • Электр қурилмалари устига сув ёки нам буюм қўйманг. Ҳарорат юқори бўлганда қурилмалар қизиб кетиши мумкин.
  • Электр устунлари ёки симлар яқинида олов ёқманг.
  • Тез аланга олувчи нарсаларни электр қурилмалари яқинида сақламанг.
  • Уйдаги электр шитини текшириб туринг. Эски симлар ёки ўчиргичларни алмаштириш лозим.
  • Болаларни электр қурилмаларига яқинлашмасликка ўргатинг. Подстанция, трансформатор пунктлари, электр узатиш тармоқлари остида ва яқинида ўйнаш ҳамда хонадондаги розетка ва автомат қурилмаларига қўл ёки бирор жисм билан тегиниш мумкин эмас. Болаларга электр қурилмаларидан эътиборсиз фойдаланишнинг аянчли оқибатларини тушунтиринг ва назорат қилинг.

“Электр таъминотидаги қисқа муддатли ўчиш ҳолатлари хавфсизлик учун қилинади. Ноқулай об-ҳаво шароитлари ва техноген вазиятларда юқори кўламли авариявий ҳамда ёнғин чиқиш ҳолатларини, электр қурилмалари созлигини таъминлаш мақсадида автоматик равишда ёки қўлда ўчирилади. Бу нохушлик эмас, балки эҳтиёт ва хавфсизлик чорасидир”, – дейилади Энергетика вазирлиги ахборотида.

Кўтарилган чанг-тўзон оқибатида Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиб, IQAir рейтингида ҳавоси энг ифлос топ-уч шаҳарлар рўйхатига кирди.

Фото: Telegram / Uzbmeteo

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus