Англия кубоги. «Манчестер Сити» финалда «Кристал Пэлас»га мағлуб бўлди
Ўйиннинг 36-дақиқасида Омар Мармуш белгиланган пенальтини голга айлантира олмади. 58-дақиқада Муниоз орадаги фарқни иккитага оширган эди, аммо гол офсайд сабабли бекор қилинди.
Шу тариқа, «Кристал Пэлас» ўз тарихида илк бор ушбу совринга эга чиқди. «Шаҳарликлар» эса мавсумни совринсиз якунламоқда.
«Кристал Пэлас» – «Манчестер Сити» 1:0
Гол: Эзе 17'
«Кристал Пэлас»: Ҳендесрон, Муниоз, РИчардс, Лакруа, Гэҳи, Митчелл, Вартон, Камада, Сарр, Эзе, Матета.
«Манчестер Сити»: Морено, Аканжи, Диаш, Гвардиол, О'райли, Бернарду, Де Брюйне, Савинио, Мармуш, Доку, Ҳоланд.