Добавить новость
World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Шаҳбоз Шариф: “Ҳиндистонга сабоқ бердик, аммо минтақада тинчликни хоҳлаймиз”

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф сўнгги геосиёсий таранглик фонида жамоатчиликка мурожаат қилди. У Ҳиндистонга қарши ўтказилган операцияни муваффақиятли, деб баҳолар экан, мамлакатининг ҳар доим тинчлик тарафдори эканини алоҳида таъкидлади.

“Биз душманга унутилмас сабоқ бердик. Лекин шунга қарамай, агрессияни қоралаймиз ва доим тинчликни афзал кўрамиз. Минтақамиз ҳам бошқалар каби ривожланган ва тинч бўлишини истаймиз. Буни эса тинчликсевар қўшничилик ва узлуксиз дипломатик ҳаракатлар билангина амалга ошириш мумкин”, — деди Шариф ўз баёнотида.

“Урушлардан наф йўқ, ечим — ҳамкорликда”

Бош вазир ўз нутқида Кашмир масаласига ҳам тўхталиб, унинг ечими минтақавий барқарорлик учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини таъкидлади. “Биз учта урушни бошдан кечирдик, лекин реал натижага эришмадик. Эндиликда эски йўллар билан эмас, янги ёндашув — мулоқот ва ҳамкорлик орқали муаммоларни бартараф этиш вақти келди”, — деди у.

Шариф ўз нутқида Ҳиндистон Покистон томонидан таклиф этилган халқаро терговни рад этганини ҳам танқид қилди. “Айнан шу ҳолат бизга 9 майдан 10 майга ўтар кечаси кескин қарор қабул қилишга мажбур қилди”, — деди у.

“Жавоб бериш керак эди – ва бердик”

Покистон бош вазирининг таъкидлашича, 10 май тонгги соат 02:30 да Бош штаб раҳбари унга Ҳиндистон Покистон ҳудудини баллистик ракета билан ургани ҳақида хабар берган. “У менга: ‘Жаноб бош вазир, душманга ҳеч қачон унутмайдиган жавоб қайтариш вақти келди’, деди”, — дея эслади Шариф.

Шу кечаёқ Покистон қўшинлари жавоб зарбасини йўлга қўйган ва тез орада Ҳиндистон томонидан оташкесим бўйича таклиф келган. “Бош штаб раҳбари менга: ‘Мақсадга эришдик, энди улар сулҳ сўраяпти’, деди. Мен эса: ‘Душман қийналиб, ўзи тинчлик сўраса, бундан яхши натижа бўладими?’ деб жавоб бердим”, — деди Шариф.

Zamin.uz таҳририятидан:
Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги навбатдаги қарама-қаршилик ва унга берилган жавоблар Жанубий Осиёдаги мураккаб хавфсизлик мувозанатига яна бир бор эътибор қаратишга сабаб бўлди. Шаҳбоз Шарифнинг бир томондан жасур, иккинчи томондан тинчликка чақирувчи баёнотлари эса минтақавий дипломатия учун муҳим сигнал ҳисобланади.

Сиз бу воқеаларни қандай баҳолайсиз? Тинчликка элтувчи йўл — куч билан эмас, мулоқот билан эмасми?

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus