Анжелика Есимбетова янги клипда ёрқин образда: тракторчи Ёрқинхўжа Умаров билан
Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратда Анжелика Есимбетовани қишлоқ аёли образида, трактор олдида туриб, Ёрқинхўжа Умаров билан самимий ва хурсанд кайфиятда кўриш мумкин. Ёрқинхўжа эса тракторчи образида, иш кийими ва қўлқоп билан «далавий муҳит»ни яратишга ҳаракат қилган.
Бу ноодатий ҳамкорлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида катта қизиқиш уйғотди ва мухлислар томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда. Анжелика Есимбетова ўзининг табиий актёрлик маҳорати билан томошабинлар кўнглида доимо чуқур из қолдириб келади. Ёрқинхўжа Умаров эса ўзининг бетакрор қўшиқлари билан халқ меҳрини қозонган хонандалардан биридир.
Ҳозирча янги клипнинг номи ва сюжет тафсилотлари сир сақланмоқда. Аммо актрисанинг бу каби ғайриоддий ва қизиқарли образи клипнинг муваффақият қозонишига замин яратиши аниқ. Анжелика ва Ёрқинхўжанинг бу ижодий ҳамкорлиги натижасида қандай клип тайёрланишини мухлислар сабрсизлик билан кутишмоқда.
Zamin.uz таҳририяти мазкур клип ҳақидаги янгиликларни сизга ўз вақтида етказиб боради.