Ўзбекистондан Афғонистонга 5 тонна пахта уруғи совға қилинди
Бундан ташқари, Афғонистонга 20 тонна гуруч, 500 кг мош, 187 кг сабзавот уруғи ва 600 кг юқори сифатли полиз маҳсулотлари уруғи етказиб берилди.
Ўзбекистоннинг бу ёрдами Афғонистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган.
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги аграр ҳамкорлик минтақавий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшмоқда, деб Kursiv хабар берди.