Қирғизистонда Cobalt нархи 1,2 млн сомдан бошланади
Бу маблағга 6 босқичли автоматик узатмалар қутиси, 1,5 литрли бензин двигатели (106 от кучига эга), икки хавфсизлик ёстиқчаси, 15 дюймли темир дисклар ва барабанли орқа тормозлар билан жиҳозланган янги Cobalt 2025 моделини харид қилиш мумкин. Ишлаб чиқарувчи 3 йил ёки 100 минг км кафолат беради.
Маҳаллий йиғиш жараёни нархни арзонлаштиришга ёрдам берди. Cobalt, шунингдек, Chevrolet Onix ва Tracker моделлари Чўй вилоятининг Ак-Суу қишлоғидаги заводда йирик узелли усулда йиғилади. UzAuto Motors машинокомплектларини етказиб беради, бу эса логистика ва солиқ харажатларини камайтиради.
Солиштириш учун, Ўзбекистонда шундай модел 146,5 миллион сўмга ($11,4 минг) сотилади, яъни Қирғизистондаги моделдан $2,5 минг арзонроқ.