Добавить новость
World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Green Card–2025 натижалари эълон қилинди: 5,5 мингдан зиёд ўзбекистонлик АҚШга йўл олади

Америка Қўшма Штатлари ҳукумати томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган “Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси” лотереяси, яъни Green Card дастурининг 2025 йил учун натижалари маълум қилинди. Бу ҳақда АҚШнинг Кентукки штатининг Уильямсбург шаҳрида жойлашган Кентукки консуллик маркази расман хабар берди.

Ушбу машҳур дастур доирасида дунё бўйлаб ҳар йили 55 минг нафар шахсга АҚШда доимий яшаш имконияти тақдим этилади. Жорий йилда ушбу лотерея ютуғининг 5,5 мингдан ортиқ қисми ўзбекистонликларга насиб қилди. Бу кўрсаткич Ўзбекистон фуқароларининг ушбу дастурга бўлган катта қизиқиши ва иштироки юқори эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.

DV-2025 дастури Америка Қўшма Штатларининг Иммиграция ва фуқаролик тўғрисидаги қонунининг 203(c) бўлимига асосан ташкил этилиб, ушбу қонундаги талабларга кўра, АҚШга иммиграция даражаси нисбатан паст бўлган давлатлар фуқароларига ҳар йили 55 000 тагача доимий яшаш визалари берилади.

2025 йил учун эълон қилинган натижаларга кўра, жами 131 минг нафарга яқин ариза топширган шахслар дастлабки рўйхатга олинган ва уларнинг ҳар бирига ушбу янгилик бўйича хабар берилган. Бу эса, дастлаб танланган 55 минг нафар иштирокчининг барчаси ҳам кейинги жараёнларда қатнашишга қарор қилмаслиги мумкинлиги сабабли, қўшимча эҳтиёт чоралари сифатида амалга оширилган. Шундай қилиб, 2025 йилги молиявий йил давомида DV-2025 учун ажратилган барча визалар тўлиқ тақсимланиши кўзда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, бу йилги натижаларни эълон қилиш жараёнида техник хатолик туфайли Ўзбекистон Европа минтақаси мамлакатлари қаторида қайд этилган. Агар Ўзбекистон Осиё минтақасидаги мамлакатлар билан солиштирилганда, мамлакатимиз ушбу минтақа бўйича биринчи ўринни эгаллаган бўлар эди. Ўзбекистондан кейинги энг кўп ютуқни Эрон ва Афғонистон давлатлари фуқаролари қўлга киритган.

Green Card лотереяси ўзбекистонликлар учун АҚШда қонуний яшаш ва ишлаш имкониятини берувчи муҳим дастур ҳисобланади. Ҳар йили минглаб ватандошларимиз ушбу имкониятдан фойдаланиб, океанорти мамлакатда ўз келажакларини барпо қилиш учун муҳим қадам қўйишади.

Zamin.uz таҳририяти мазкур дастурда ғолиб бўлган ватандошларимизни табриклайди ва уларга келгуси ҳаётларида улкан зафарлар тилайди!

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus