Сардор Мамадалиев шеърдан рухсатсиз фойдалангани учун жаримага тортилди
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-прим 1-моддаси (муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилган.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 177-прим 1-моддасининг биринчи қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида (750 минг сўм) жарима жазоси тайинланган.
Адлия вазирлиги муаллифлик ҳуқуқи бузилган ижодкорлар 1008 ишонч телефони орқали хабар беришлари ёки info@adliya.uz электрон почта манзили орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилди.