Галатасарайга икки юлдуз келиши мумкин: Нецати Атишнинг баёноти
Атиш, Ҳакан Чалханоғлу ва Илкай Гюндоганнинг яхши Галатасарай мухлислари эканлигини таъкидлаб, икки ўйинчининг ҳам келажакда сарик-қизилларга қўшилишига ишонч билдирди. "Ҳакан Чалханоғлу ҳозирда дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячилардан бири. У ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Ярим финал ўйинидан сўнг Ҳакан билан телефон орқали гаплашдик. Мюнхендаги финалга боришни режалаштиряпман. Илкай Гюндоган ҳам, Ҳакан Чалханоғлу ҳам бир куни Галатасарайга келади. Мен бунга юракдан ишонаман. Иккаласи ҳам Галатасарайни жуда яхши кўради. Ҳам Илкай, ҳам Ҳакан, Европадан Галатасарайга келиш эҳтимоли бўлган ўйинчиларга Галатасарай ҳақида маълумот беришади ва ўзларининг Галатасарайлик эканлигини ҳеч қачон яширишмайди", деди.