Британия ҳарбий-денгиз флоти қўмондони эҳтимолий ишқий муносабат сабабли тергов қилинмоқда
Times нашрининг таъкидлашича, гап бу ерда жиноят эмас, балки ҳарбий хизмат вазифаси қоидаларининг бузилиши ҳақида кетмоқда. Британия армиясида қўмондонлар ва бўйсунувчилар ўртасида шахсий муносабатлар қатъиян ман этилади.
Бу воқеа Британия Қироллик денгиз флоти тарихидаги 500 йиллик мавжудлиги давомида биринчи марта юқори даражали қўмондоннинг шу каби ҳолатда айбланиши ва тергов қилинишидир. Вице-адмирал Мартин Коннел, тергов жараёни якунлангунга қадар, вақтинчалик адмирал Бен Кининг вазифаларини бажариб туради.
59 ёшли адмирал Бен Ки 2021 йилда Британия ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони лавозимини эгаллаган бўлиб, ўшандан бери мазкур вазифани бажариб келмоқда эди. Мазкур воқеанинг тергови ва унга нисбатан чиқариладиган қарор Британия армиясидаги ахлоқий стандартларни мустаҳкамлаш учун аҳамиятли бўлиши айтилмоқда.