Афғонистонда шахмат тақиқланди
Бу ҳақда Афғонистон сиёсати тадқиқот маркази раҳбари Андрей Серенко маълум қилди.
9 май куни шахмат жамияти вакиллари Спорт департаментига мурожаат қилиб, шахмат клублари фаолиятини давом эттириш ва турнирлар ўтказишга рухсат сўрашган. Бироқ жавоб тариқасида уларга шахмат Эмир фармони билан тақиқлангани ва федерацияга фаолият юритиш ҳуқуқи йўқлиги айтилган.
Толиблар ҳокимиятга келганидан сўнг ҳам федерация фаолиятни давом эттириб, эркаклар ҳамда аёллар ўртасида ўйин ўргатиш ва турнирлар ташкил этиш билан шуғулланар эди. Ҳозирда маҳаллий шахматчилар таъкидлашича, мамлакатда ушбу спорт тўлиқ инқирозга юз тутган.