Ўзбекистонда гўшт нархи нега ўсмоқда? Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўлиқ баёнот билан чиқди
Расталардаги нархлар қандай?
Вазирликнинг маълумотларига кўра, бугунги кунда:
- арзонлаштирилган бозор расталарида мол ва қўй гўшти 65–75 минг сўмдан,
- оддий савдо расталарида — 90–95 минг сўмдан,
- савдо марказларида эса 95–100 минг сўмдан сотилмоқда.
Тошкентда бу соҳа бўйича аниқ таҳлил ҳам берилган:
- 65–75 минг сўмлик гўшт харидорларнинг 15–18 фоизини,
- 90–95 минг сўмлик рўзғорбоп гўшт — 82–85 фоизини,
- 110–130 минг сўмлик лаҳм (суяксиз) гўшт — атиги 1–2 фоизни ташкил этмоқда.
Глобал тенденциялар: фақат Ўзбекистонда эмас
Вазирлик таъкидлашича, гўшт нархи ошиши фақат маҳаллий ҳолат эмас, балки бутун дунёда кузатилаётган глобал жараён.
- Россияда товуқ гўшти нархи 9,7% га,
- Қозоғистонда эса 4,7% га қимматлашган.
Шу билан бирга, Ўзбекистондаги нархлар глобал бозор тебранишларига нисбатан барқарор экани қайд этилди.
Таъминот ва етукчилик даражаси
2025 йилнинг биринчи чорагида гўшт нархига таъсир этган асосий омиллар сифатида қуйидагилар тилга олинган:
- озуқа хом ашёсининг қимматлашиши,
- электр энергияси ва ёқилғи харажатларининг ошиши,
- чорва молларини етарли озуқа билан таъминлаш даражаси — атиги 35–40%.
Озуқа нархларидаги ўсиш эса назарий эмас, аниқ рақамларда акс этган:
Ишлаб чиқариш ва импорт: рақамлар нимани кўрсатмоқда?
2024 йилда:
- 2,9 миллион тонна тирик вазнда,
- 1,7 миллион тонна сўйилган вазнда гўшт ишлаб чиқарилган.
- Импорт — 93 минг тонна (умумий ҳажмнинг 5,4%).
Импорт қилинган гўштнинг 70% қайта ишлаш корхоналарига, қолгани эса деҳқон бозорларида арзонлаштирилган расталар орқали аҳолига етказиб берилган.
Ўртача импорт нархи — 4 доллар. Асосий етказиб берувчилар — Беларусь ва Қозоғистон.
Халқаро солиштирма: гўшт қаерда қанча?
Вазирлик маълумотларига кўра, Ўзбекистон гўшт энг арзон сотиладиган давлатлардан бири, Марказий Осиёда эса Қирғизистондан кейин иккинчи ўринда.
Zamin.uz таҳририяти ушбу таҳлилни кундалик эҳтиёжлар билан боғлиқ нарх-наво тушунчасини соғлом ва холис баҳолаш имконини берувчи қадам деб ҳисоблайди. Истеъмолчилар учун муҳим бўлган ечим — нархни танқид қилиш эмас, балки унинг ортидаги омилларни тушуниш ва тўғри қарор қабул қилишдир.