Добавить новость


World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Disney Яқин Шарқда илк бор «Диснейленд» очади: БАА туризм марказига айланмоқда!

Жаҳонга машҳур бўлган Disney компанияси ўзининг навбатдаги йирик лойиҳаси билан бутун дунё эътиборини яна бир бор ўзига қаратмоқда. Энди машҳур «Диснейленд» илк бор Яқин Шарқ минтақасида қурилади ва унинг манзили сифатида Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳри танланди. Бу ҳақда Disney матбуот хизмати хабар берди.

Disney вакилларининг маълум қилишича, янги тематик парк Абу-Дабидаги машҳур сайёҳлик маркази саналган Яс сунъий оролида қурилади. Ҳозирча лойиҳа билан боғлиқ барча тафсилотлар сир сақланмоқда, бироқ паркни яратиш ишлари тахминан икки йил давом этиши, уни тўлиқ қуриб битказиш учун эса олти йил вақт керак бўлиши маълум қилинди.

«Абу-Дабидаги «Диснейленд» ҳақиқий Disney муҳитини яратади ва айни вақтда ушбу ҳудудга хос миллий хусусиятларни ҳам ўзида акс эттиради. У дунё марказларидан бири ҳисобланган БААда Disneyнинг ўзига хос ўйин-кулги оазисига айланади», — деди The Walt Disney Company бош директори Роберт Айгер.

Қайд этилишича, БААнинг янги «Диснейленд» қурилиши учун танланиши бежиз эмас. Мамлакатда дунёдаги энг йирик авиация хаби мавжуд ва шунинг ҳисобига БААга сайёҳлар оқими тобора ортиб бормоқда. Ер юзининг учдан бир қисми учун БААга саёҳат қилиш учун ўртача 4 соат вақт кифоя — бу эса ушбу давлатни сайёҳлик нуқтаи назаридан жуда қулай ва истиқболли ҳудудга айлантирган.

Disney компаниясининг бу лойиҳаси нафақат Араб Амирликлари учун, балки бутун Яқин Шарқ минтақаси учун ҳам туризм соҳасида муҳим бурилиш ясаши кутилмоқда. Дунёдаги энг йирик ва машҳур кўнгилочар масканларидан бири бўлган «Диснейленд»нинг очилиши мамлакатнинг туризм салоҳиятини янада ошириши ва дунёга машҳур туристик манзиллар қаторига қўшилишига хизмат қилади.

Маълумот учун, ҳозирги вақтда дунё бўйлаб жами олтита «Диснейленд» мавжуд. Улар АҚШнинг Калифорния ва Флорида штатларида, Япониянинг Токио шаҳри яқинидаги Ураясуда, шунингдек, Шанхай, Ҳонгконг ва Париж каби шаҳарларда жойлашган. БААда қуриладиган янги боғ еттинчи «Диснейленд» сифатида тарихга киради ва минтақа учун катта иқтисодий ҳамда маданий аҳамиятга эга бўлади.

Disney ушбу лойиҳани амалга ошириш орқали нафақат ўзининг глобал позициясини мустаҳкамлайди, балки минтақада оилавий туризмни ҳам ривожлантиришга катта ҳисса қўшади. Бунинг натижасида ҳар йили миллионлаб сайёҳлар Абу-Дабига ташриф буюриб, мамлакат иқтисодиёти учун янги имкониятлар очади.

Disney компаниясининг янги мега-лойиҳаси БААнинг келажакда дунё миқёсидаги йирик туризм марказларидан бирига айланишига замин яратадиган муҳим воқелик бўлади.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus