Добавить новость


World News


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Telegram орқали PUBG аккаунтлари билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди: ёшлар огоҳ бўлиши зарур!

Сўнгги вақтларда интернет орқали пул ишлашни мақсад қилган баъзи шахслар фуқароларни турли фирибгарлик усуллари билан алдаб, пулларини ўзлаштириш ҳолатлари кўпаймоқда. Ана шундай ҳолатлардан бири Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида қайд этилди.

Тошкент вилояти ИИББ Киберхавфсизлик бўлими ҳамда Оҳангарон шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида Telegram ижтимоий тармоғида машҳур PUBG мобил ўйини аккаунтларини сотиш баҳонасида фуқароларни чув тушириб келган шахс қўлга олинди.

Бу ҳақдаги тафсилотлар шуни кўрсатдики, Оҳангарон шаҳрида истиқомат қилувчи 20 ёшли фуқаро ҳудудий ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, Telegram орқали PUBG аккаунтини харид қилиш мақсадида номаълум шахснинг банк картасига 9 миллион сўм миқдорида пул ўтказганлигини маълум қилган. Бироқ, сотувчи унинг ишончига кириб, дастлаб аккаунтдан фойдаланишга рухсат берган, лекин бир кун ўтиб аккаунтнинг паролини ўзгартириб, унинг фойдаланиш ҳуқуқини чеклаган.

Тезкор ва суриштирув тадбирлари натижасида ушбу фирибгарлик ишини Навоий вилоятида истиқомат қилувчи, 2005 йилда туғилган 20 ёшли йигит амалга оширганлиги маълум бўлди ва у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан процессуал тартибда ушланди.

Аниқланишича, ушбу шахс Telegram тармоғида махсус каналларда PUBG мобил ўйини аккаунтларини сотишга оид ёлғон эълонлар жойлаштириб, фуқароларни аввалига аккаунтлардан вақтинчалик фойдалантирган. Шундан сўнг, у аккаунтларнинг махфий паролларини ўзгартириб, харидорларнинг пул маблағларини ноқонуний ўзлаштириб келган.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди (фирибгарлик, катта миқдорда содир этилган бўлса) билан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, тергов ишлари давом эттирилмоқда.

Шу муносабат билан ички ишлар органлари барча фуқаролардан интернет орқали савдо-сотиқ қилишда огоҳликка риоя қилиш, шахсий маълумотларни ва пул маблағларини бегона шахсларга ўтказмасликни сўрамоқда.

Ҳурматли ёшлар, интернет орқали турли маҳсулот ва хизматларни сотиб олишда фақат ишончли ва текширилган манбалардан фойдаланинг. Бегона шахслар томонидан тақдим қилинаётган жозибадор таклифларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш, алдовга тушиб қолмаслик учун энг яхши чора ҳисобланади.

Ўз навбатида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар интернетдаги фирибгарлик ҳолатларига қарши курашни давом эттирмоқда. Бундай ҳолатлар билан дуч келган ҳар қандай фуқаро зудлик билан яқин атрофдаги ички ишлар бўлимларига мурожаат қилиши мумкин.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus