Radeon RX 9060 XT видеокартаси 16 ГБ хотира билан тақдим этилди
RX 9060 XT видеокартаси DirectX 12 ва OpenGL 4.6'ни қўллаб-қувватлайди. Қурилмада 8-контактли розетка орқали электр таъминоти амалга оширилади. 7680x4320 пикселгача бўлган экранни қўллаб-қувватлайди.
Модельнинг расмий тақдимоти 2025 йил 21 май куни Computex конференциясида бўлиши кутилмоқда. Унинг 8 ГБли варианти ҳақида ҳам миш-мишлар бор.