Машинаингиз нега тез бузилади? Бешта оддий сабаб ва ечим
1) Кузовни тез-тез ювинг. Айниқса қишда туз ва кир лак қопламасини емириши мумкин. Ҳар икки йилда антикор ишлов тавсия этилади.
2) Мой ва фильтрларни ўз вақтида алмаштиринг. Ҳар 8–10 минг км дан кейин мотор мойини алмаштиринг. Ҳарорат паст бўлганда енгил мойлар ишлатинг. Ҳаво ва ёқилғи фильтрларини ҳам кузатиб боринг.
3) Совуқда моторни юқори айланишга чиқарманг. Турбомоторларда моторни тўхташдан олдин бир неча дақиқа бўш холда ишлатиш керак.
4) АКПП, мост ва раздатка мойларини ҳам алмаштиринг. “Автомат” учун интервал 50–60 минг км.
5) Аккумуляторни қишдан олдин текширинг. Электр тизимини ортиқча юклатманг, кондиционерни ҳатто қишда ойига бир марта ишлатинг.