Ўзбекистонда икки университетда ўқиш нега ман этилган?
Сўровда сенатор мамлакатда нега бундай чеклов мавжудлигини тушунтиришни сўраган. Фуқаролар бир неча йўналишда билим олиш орқали меҳнат бозорида рақобатбардош бўлишни исташмоқда, бироқ амалдаги тартиб бунга имкон бермайди.
Сенаторнинг таъкидлашича, АҚШ, Европа, Россия ва Қозоғистонда талабалар бир вақтнинг ўзида бир неча ОТМда ўқиб, икки ёки ундан ортиқ диплом олиш ҳуқуқига эга. Бу ёндашув ёшларнинг билим доирасини кенгайтиради.
Ўзбекистонда эса мавжуд чекловлар кўп йўналишли таълим олишга тўсиқ бўлиб, таълим тизимининг жозибадорлигини пасайтиради. Сенаторнинг фикрича, бундай чекловлар таълимнинг очиқлиги ва мослашувчанлигига зид.
Аввалроқ сенаторлар экологик сертификатлаш ва бошқа масалаларда ҳам фуқароларнинг мурожаатлари асосида вазирликларга сўровлар йўллаган эди.
Баҳром Абдуллаевнинг сўзларига кўра, вазирликнинг изоҳи амалдаги қоидалар талабалар ва жамият манфаатларига қанчалик мос келишини аниқлашга ёрдам беради.