Жиззахда фуқаро суд қарори билан уйдан чиқарилди
Фуқаро З.Ў. Жиззах нефт базасига тегишли уйда вақтинча яшаб келган. Бироқ, вақти келиб, уйни бўшатишдан бош тортган.
Натижада, уй эгаси судга мурожаат қилишга мажбур бўлди. Суд қарорига кўра, З.Ў. уйдан мажбурий тартибда чиқарилиши белгиланди. Мажбурий ижро бюроси Жиззах шахар бўлими давлат ижрочиси, маҳалла раиси ва ходимлари ҳамкорлигида суд қарори ижро этилди ва фуқаро белгиланган уйдан чиқарилди.