Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидан қўшни давлатларга янги халқаро автобус қатновлари ташкил этилиши режалаштирилмоқда, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Янги қатновлар қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
Қозоғистонга:Бухоро — Туркистон;
Урганч — Актау;
Фарғона — Олмаота (Тожикистон орқали).
Тожикистонга:Самарқанд — Душанбе;
Бухоро — Душанбе.
Қирғизистонга:Андижон — Ўш;
Андижон — Жалолобод;
Андижон — Арсланбоб;
Косонсой — Жалолобод;
Бухоро — Бишкек.
Россияга:Сурхондарё — Бухоро — Урганч — Нукус — Москва;
Урганч — Нукус — Уфа;
Нукус — Краснодар;
Тошкент — Уфа;
Тошкент — Краснодар.
Хитойга:Нукус — Урганч — Бухоро — Урумчи.
Транспорт вазирлиги мунтазам халқаро йўналишларда қатновларни амалга ошириш истагидаги маҳаллий ва хорижий ташувчиларга ҳамкорлик таклиф қилмоқда. Ушбу йўналишлар паритет қатновлари асосида ташкил этилади.