АҚШнинг Лос-Анжелес округи (Калифорния, АҚШ)да рўй берган ёнғинларда камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда округ шерифи Роберт Луна ABC телекомпаниясига маълум қилди.
Калифорния ўт ўчириш хизмати маълумотларига кўра, ушбу Лос-Анжелесдаги ёнғинлар умумий майдони 10 минг гектардан ошган ва тинмай ўсиб боряпти. Мингдан зиёд бино-иншоот оловда кул бўлган. Ҳудуддаги 930 мингдан зиёд истеъмолчи электрсиз қолган.
AccuWeather консультация компанияси Лос-Анжелесдаги ёнғинлардан кўрилган зарар ва иқтисодий йўқотишлар 52-57 млрд долларга етишини ҳисоблаб чиқди.