Фото: Instagram / donaldjtrumpjrКичик Доналд Трамп Данияга қарашли Гренландиянинг Нуук шаҳрига етиб келди – бу АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ҳудудни назорат қилиш истагини яна бир бор таъкидлаганидан икки ҳафта ўтиб рўй берди. 7 январ, сешанба куни ён томонида «Трамп» ёзуви бўлган Boeing 757 самолёти аэропортга
қўнди.
Трамп сафар ҳақида 6 январ куни Truth Social ижтимоий тармоғида эълон қилди. «
Менинг ўғлим кичик Дон ва АҚШнинг турли вакиллари у ерга энг ажойиб ва диққатга сазовор жойларни кўриш учун борадилар», деб ёзди у.
Дания Ташқи ишлар вазирлиги: Бу расмий ташриф эмасДания Ташқи ишлар вазирлиги, ўз навбатида, бу маълумотни эътиборга олганини маълум қилди. «
Бу Американинг расмий ташрифи бўлмагани учун Дания Ташқи ишлар вазирлиги бошқа изоҳ бера олмайди», — дея таъкидлаган идора.
Трампнинг партиядошлари Гренландия бўйича ғояга шубҳа билан қараяптиРеспубликачилар партиясидан сенаторлар ва Вакиллар палатаси аъзолари АҚШ сайланган президенти Доналд Трампнинг Данияга тегишли Гренландия ва Панама Республикаси юрисдикцияси остидаги Панама каналини ўз назоратига олиш истаги ҳақидаги баёнотларига шубҳа билан муносабатда бўлишди. Бу ҳақда 5 январ куни Американинг The Hill нашри хабар берди.
Нашр манбаларига кўра, Трамп 2021 йилда Оқ уйни тарк этганидан бери бу ғоялар Вашингтонда жиддий муҳокама қилинмаган.
Вакиллар палатаси ташқи ишлар қўмитасининг собиқ раиси Майкл Маккол (Техас штатидан республикачи) қонун чиқарувчилар Трамп ўз президентлигининг бошидаёқ Капитолий тепалигида хавотир уйғотаётган йирик ташқи сиёсий ташаббусларни эълон қилишига тайёр бўлишлари кераклигини айтди.
Бир қатор республикачи қонун чиқарувчилар Трампнинг сўзларини келажакда дипломатияни мустаҳкамлаши мумкин бўлган «музокара» позицияси сифатида кўришларини айтишди.