Тўрткўлда алимент тўловчи отадан 7 000 АҚШ доллари ундирилди
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор А.Д.нинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларига нисбатан 03.03.2023 йили чеклов ўрнатилган.
2024 йилнинг 24 декабрь куни қарздор А.Д. янги йил арафасида фарзандларига алимент ўрнига совға сифатида 7 000 АҚШ доллари нақдлай берган.
Шунда, ундирувчи қарздор билан ўзаро келишиб олганлигини билдириб, юқорида кўрсатилган суднинг ижро ҳужжатини ижро этмасдан ўзига қайтаришни сўраган ва ижро ҳаракатлари тугатилган.