"Барселона" клуби "Тоттенҳем" ҳужумчиси Хон Мин Сонни ёзги трансфер ойнасида текинга қўлга киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Soccer.ru хабар бермоқда.
Жанубий кореялик футболчининг "Тоттенҳем" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунланади. Айни пайтда Сон бошқа клублар билан музокаралар олиб бориш ҳуқуқига эга. "Барселона" молиявий қийинчиликларга қарамай, текинга қўлга киритиш мумкин бўлган юқори даражадаги футболчиларни изламоқда.
Сон жорий мавсумда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган.