“Реал” ёзги трансферлар вақтида таянч ярим ҳимоячиси олишга қарор қилди. Ўтган ёз Тони Кроос фаолиятини якунлаганидан кейин жорий мавсумда унинг вазифасини бажариш Орельен Тчуаменига
юклатилди.
Бироқ франциялик ярим ҳимоячи ўзига юклатилган ишни юқори савияда уддалай олмаяпти.
“Қироллик клуби” директорлар кенгаши Орельен Тчуаменидан воз кечиб, унинг ўрнига бошқа ижрочи олиш вариантини маъқуллади.
“Реал” воз кечишни маъқул кўрган футболчи ишсиз қолмаслиги аниқ. Чунки Орельенга анчадан бери Англия Премьер-лигаси етакчи клубларидан “Ливерпуль”, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдириб келмоқда.