Хитойнинг Тибет мухтор районида 7 декабрь тонгида содир бўлган кучли ер силкиниши натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, 53 киши ҳалок бўлган, 60 дан зиёд одам яраланган. Зилзила магнитудаси 6,8 баллни ташкил этган.
Зилзила эпимаркази Тингри уездида 10 километр чуқурликда бўлгани айтилмоқда. Би-би-си қайдича, зилзила кучи Тибетнинг энг муқаддас шаҳарларидан бири ҳисобланмиш Шигадзеда ҳам сезилган. Бу ерда Тибет буддавийлигида обрў-эътиборига кўра фақат Далай-ламадангина қуйида турадиган...