Жо Байден маъмурияти миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда Қўшма Штатларда Хитой дронларидан фойдаланишни тақиқлаш ёки чеклаш имкониятини кўриб чиқмоқда.
The New York Times газетасининг хабар қилишича, АҚШ Савдо вазирлиги Америка ширкатларига кўрилаётган чоралар бўйича март ойи бошига ўз изоҳларини тақдим этишни таклиф этган. Савдо вазирлиги билдиргисида дизайни ва ишлаб чиқарилишига Хитой ва Россия дохил АҚШнинг хориждаги душманлари дахлдор бўлган учувчисиз учиш...