Марал икки ёш фарзандини боқиш учун жинсий хизмат кўрсатувчи аёлга айланди. Оиласининг ягона боқувчиси бўлган 38 ёшли аёл тўрт йил олдин молиявий танглик уни фоҳишаликка мажбур қилганини айтди.
"Шундай пайтлар бўлдики, болаларимга ҳафталаб иссиқ овқат пиширишга ҳам, мактаб анжомлари сотиб олишга ҳам қурбим етмасди," дейди Марал. Унинг исми шахсини ҳимоя қилиш мақсадида ўзгартирилган.
Марал Туркманистонда кенг тарқалган қашшоқлик, ишсизлик ва оғир озиқ-овқат танқислиги туфайли...