“Реал Мадрид”нинг собиқ футболчиси ҳозирда “Ан-Наср” клубида тўп тепаётган Криштиану Роналду “қироллик клуби” ва Саудия Про-лигаси ҳақида
гапирди.
“
Менга кўплаб одамлар жорий мавсум “қаймоқранглилар” жуда ёмон ўйин ўтказаётганини айтишди. Бироқ, биз турнир жадвалига қарасак “Реал” “Барса”дан юқорида эканлигини кўришимиз мумкин.
Саудия Про-лигаси ҳақида гапирадиган бўлсам, бу чемпионат Лига 1 дан кучли. Қолган клубларга хурмат сақлаган ҳолда айтаман, Францияда фақатгина ПСЖ клуби бор холос. Агарда гапимга қўшилмасангиз 38, 39 ва 40 градусда футбол ўйнаб кўришингизни тавсия бераман” – дея таъриф бериб ўтди португлиялик ҳужумчи.
Маълумот ўрнида, 39 ёшли форвард мадридликлар сафида 438 та учрашувда иштирок этиб, 450 та гол ва 131 та голли узатмага муаллифлик қилган.