Қорақалпоғистонда 2022 йил июль ойида рўй берган оммавий норозилик намойиши иштирокчиларидан 943 нафари ҳуқуқбузарлик содир этгани учун огоҳлантирилган, 6135 нафарига маъмурий жарима, 2639 нафарига маъмурий қамоқ жазоси белгиланган. 61 киши эса жиноят содир этгани аниқланган.Бу ҳақда 26 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси кенгашларининг қўшма йиғилишида кўриб чиқилган комиссия ахборотида сўз борган.
Нукусда юз берган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича...