Фото: “О Сегредо” нашриТадқиқотчилар Бразилиядаги масако ҳинду қабиласи яшайдиган ҳудудларни топишга муваффақ бўлишди. Уларнинг мавжудлиги илгари қайд этилмаган ва фақат олимларнинг тахминларига асосланган эди. Бу ҳақда Бразилиянинг “О Сегредо” нашри
хабар бермоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, Бразилия ғарбида масако халқи мавжудлигига оид далилларга қарамай, уларнинг мамлакат ғарбидаги Рондония штатида жойлашгани тўғрисида ҳеч қандай факт бўлмаган. Нашр, шунингдек, Амазонка ўрмонида ов қилаётган ҳиндулар акс этган кадрларни ҳам эълон қилди.
“
Бу мисли кўрилмаган суратлар бўлиб, улар ҳеч қачон ҳужжатлаштирилмаган амазон этник гуруҳи мавжудлигини тасдиқлайди” дея таъкидлаган “О Сегредо” нашри.
Олинган фотосуратлар изоляция қилинганига қарамай “йўқолиб кетмаган жамият” мавжудлигини кўрсатади.
Фото: FunaiШу билан бирга, кашфиётдан сўнг, олимларнинг кейинги тадқиқотларга бўлган юқори қизиқиши туфайли ҳиндуларнинг одатий яшаш шароитлари хавф остида қолиши мумкин.
Атроф-муҳит бўйича тадқиқотчи Пауло Моутинё: “
Изоляция қилинган маҳаллий халқларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш тропик ўрмонларни сақлаш учун ҳам асосдир” деди.