2024 йил 25 декабрдан 2025 йил 1 январга қадар АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида “Рапид ва блиц бўйича Жаҳон чемпионати” бўлиб ўтади. Унда умумий 189 нафар шаҳматчилар иштирок этиши кутилмоқда. Амалдаги чемпион Магнус Карлсен жаҳон чемпионатидаги энг кучли беш рақиби ҳақида
гапирди.
"
Менимча, дастлабки икки ўринни аниқлаш осон - бу Хикару Накамура ва Алиреза Фирузжа. Эҳтимол, уларнинг ўрни алмашиб ҳам кетиши мумкин. Кейингиси шубҳасиз, Фабиано Каруана. Уэсли Со эҳтимол бу форматда жуда кўп дуранг ўйнайди, бироқ у илгари бу ерда қатнашмаган, шунинг учун у қандай натижа кўрсатишини кузатиш қизиқ бўлади. Абдусатторов эса, албатта, фаворитлар рўйхатида бўлади.
Шунингдек, мен Аржун Эригаиси ўзининг ўзига хос услуби билан энг фаворит шахматчилар қаторидан жой олишини айтган бўлардим.
Хулоса қилиб айтганда, тахминим шундай: Хикару, Алиреза, Фабиано, Аржун ва Нодирбек", - дея ўзининг тахминларини билдириб ўтди норвегиялик гроссмейстер.
Маълумот учун, турнирда Нодирбек Абдусатторов, Шамсиддин Воҳидов, Жавоҳир Синдаров, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов ва Афруза Ҳамдамова каби ўзбекистонлик шахматчилар иштирок этишади. Улар бугун жўнаб кетишди.