Фото: Getty ImagesЎзбекистон президенти “Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Бугун, 24 декабр куни имзоланган қарор билан, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январ – шанба кунидан 2 январ – пайшанба кунига кўчирилди. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январ – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
Шу тариқа:
- 28 декабр, шанба — 6 кун ишловчилар учун одатий иш куни, 5 кун ишловчилар учун одатий дам олиш куни;
- 29 декабр, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
- 30 декабр, душанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 14 декабр (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;
- 31 декабр, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
- 1 январ, чоршанба — Янги йил байрами;
- 2 январ, пайшанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 4 январ (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.