Бирлашган Араб Амирликларида ноябрь ойи охирида ушланган Ўзбекистон фуқароларидан беш нафарига нисбатан жиноят иши очилган.
Kun.uz нашрининг Ташқи ишлар вазирлигидаги манбасига таянган ҳолда ёзишича, уларнинг ҳар бири экстремизм билан боғлиқ алоҳида жиноятда гумонланмоқда.
“Уларга нисбатан тергов давом этмоқда. Ушбу 5 нафар ўзбекистонлик исроиллик раввинни ўлдиришда гумонланиб ушланган 3 нафар ўзбекистонлик иши билан алоқадор эмас. Уларнинг тергови ҳам алоҳида давом этмоқда. Улар...