Фото: “Репорт.аз”Исроил Дональд Трампнинг 2025 йилда АҚШ президентлигига қайтиши яҳудий давлати учун янги имкониятлар очишига умид қилмоқда. Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар парламентнинг ташқи ишлар ва мудофаа бўйича комиссияси йиғилишида сўзлаган нутқида
маълум қилган.
“
2025 йил қийин йил бўлади, лекин айни пайтда АҚШда сайланган президент Дональд Трамп бошчилигидаги янги маъмурият билан ажойиб имкониятлар йили бўлади”, деди Саар.
Вазир Трампнинг АҚШда ҳокимиятга қайтишига муносабати оптимистик эканлигини таъкидлади.
“
Бу ҳамма нарса бўйича келишувга эришилади ва бошқа мунозаралар бўлмайди, дегани эмас, лекин Трампнинг қайтиши, албатта, оптимизм учун асос беради”, деди Исроил ТИВ раҳбари.
Дональд Трамп 2025 йилнинг 20 январида АҚШ президенти лавозимига киришади.
Аввалроқ Трамп ўз администрациясида ашаддий исроилпарастлар бўлишини хоҳлаётгани хабар қилинганди.
Фото: РБКТрамп АҚШ президенти сифатидаги биринчи муддатида Исроилни Эрон таҳдидидан ҳимоя қилишда ёрдам беришини қайта-қайта эълон қилганди. У босиб олинган Голан тепаликлари устидан Исроил суверенитетини тан олди, АҚШ элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчирди ва бир қатор араб давлатлари билан Исроилнинг муносабатларини нормаллаштирган келишувларга кўмаклашди.