Тошкент вилоятининг Паркент туманида жойлашган“Lion park” номли хусусий ҳайвонот боғидан қочган шер бир кишининг умрига зомин бўлди.
Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарида айтилишича, 17 декабрь куни қафасда сақланган 3 яшар шер ҳайвонот боғи ҳовлисига қочиб чиққан. У 44 яшар ҳайвонот боғи қоровулига ташланиб, унга жароҳат етказган ва ходим вафот этган.
“Кўрилган чоралар туфайли шер қафасга қайтарилган. Ҳайвонот боғида дам олиш куни бўлгани сабабли маҳаллий...